Шўрчи туманини ривожлантирилиши
Шўрчи тумани 1935 йилда ташкил этилган.
Маъмурий маркази - Шўрчи шаҳри.
Майдони - 0,72 кв.км шундан:
Қишлоқ хўжалиги ерлари -59681 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар - 15209 га, лалми ерлар – 122 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 1449 га, ернинг ўртача бонитети – 65,0 балл, яйловлар - 42901 га.
Тураржой ва томорқа ерлари - 4685 га, ўрмон ва дарахтзорлар - 917 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар - 1055 га, йўллар 552 га, дарё ва каналлар, коллектор ва дренаж каналлари - 3109 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлари, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) - 16203 га.
Аҳоли сони – 208,4 минг киши.
Миллий таркиби: ўзбеклар – 96,9 % (197,2 минг киши), тожиклар – 1,8 % (3,7 минг киши), туркманлар – 0,6 % (1,2 минг киши), руслар – 0,2 % (0,4 минг киши), татарлар – 0,1 % (0,3 минг киши) ва бошқалар - 0,4 % (0,6 минг киши).
Шимолидан Денов тумани билан, шарқдан Узун тумани билан, жанубдан Қумқўрғон тумани билан, ғарбдан Олтинсой тумани билан чегарадош.
Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 1947,2 минг сўм (вилоятдадаги ўрни 3-ўринда), халқ истеъмоли моллари 1146,6 минг сўм (3), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 5463,8 минг сўм (13), жами хизматлар кўрсатиш 1355,4 минг сўм (10).
Шўрчи тумани қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган.
Ғалла: Давлат буюртмаси 20450 тонна, режага нисбатан 101 % га (20656 тонна) бажарилган.
Пилла: Давлат буюртмаси 154,1 тонна, режага нисбатан 105,5% га (162,5 тонна) бажарилган.
Пахта: Етиштириш режаси 21100 тонна, режага нисбатан 102,4 % га (21607 тонна) бажарилган.
Ҳудудий экспорт бўйича - 2019 йил январь-декабрь ойларида 11737,2 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. (Прогноз – 9605,2 минг доллар (бажарилиши – 122,2%).