Кўп бериладиган саволлар
Савол Агар менинг номимда автомобил бўлса болалар нафақаси тайинланадими?
Жавоб Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорига асосан қабул қилинган «Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 4-боб, 20-бандида агар ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:
ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;
ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;
жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси; мавжуд бўлганда нафақа тайинлаш рад этилади.
Менинг турмуш ўртоғим “Янгибозор Пахта тозалаш” АЖда 0,05% акцияга эгалик улуши бор. Хозирги кунда 1 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Менга болалар нафақаси тайинланадими?
Н.Тангирова “Олийхиммат” махалласида яшовчи фуқаро
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли Қарори билан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”ининг 20-банди “д”-қисми “ариза берувчи ва унинг оила аьзоларида ариза берилган ойда бозор киймати мехнатга хак тўлаш энг кам микдорининг(920 000) беш баравари ва ундан ортик суммани ташкил етувчи кимматли коғозлар мавжуд бўлганда” кам таьминланган оилаларга болалар нафақаси рад этилади.
Ғани Хужамуратов
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Шўрчи тумани бўлими бошлиғи.
Савол: Мен 1962 йил 2 августда туғилганман, пенсия ёшига етганлигим сабабли пенсияга чикишим учун Пенсия жамғармасига кандай хужжатлар такдим этишим керак?
“Қоқайди” махалласида яшовчи фуқаро А.Тураев
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги “Фукароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш хамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5102-сонли Қарорининг 1-банд “б” кичик бандига асосан:
2022 йил 1 июлдан бошлаб:
Давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. Бунда, пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган чоғида ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда — ЯММТ ИДАК)га киритиш хизмати жорий этилди;
Давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Бунда, меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатлар Пенсия жамғармаси томонидан ЯММТ ИДАКдан фойдаланган ҳолда электрон маълумотлар алмашинуви асосида олинади;
Давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.
Ғ.Хужамуратов
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Шўрчи тумани бўлими бошлиғи
Турмуш ўртоғим Миллий гвардияда ишлайди. Хозирги кунда 4 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Менга болалар нафақаси тайинланадими?
Ў.Ибодуллаева
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли Қарори билан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”ининг 20-банди “е”-қисми “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганда” кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси рад этилади.
Ғ.Хужамуратов
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Шўрчи тумани бўлими бошлиғи
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига болалар нафақаси учун мурожаат қилдим. Оилавий даромадимиз мезондан ошиб кетганлиги учун аризамни рад этишди. Белгиланган мезон тўғрисида маълумот берсангиз?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли Қарори билан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 20-банди “а”-қисмида ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 7-бандида (498 557 сўм) белгиланган мезондан ошганда кам таьминланган оилаларга болалар нафақаси тўланмайди.
Ғ.Хужамуратов
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Шўрчи тумани бўлими бошлиғи в/б
2016 йил 1 мартдан бошлаб кучга кирган Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ М1 тоифасидаги автотранспорт воситаларида, яъни йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ошмайдиган автотранспорт воситаларининг орқа ойналарида жалюза ва пардага рухсат берилади. Йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т дан кўп бўлган, конструкцияси фақат ўтириб кетадиган йўловчилар учун мўлжалланган III класснинг М3 тоифасидаги автотранспорт воситаларининг ён ва орқа ойналарида пардаларнинг мавжуд бўлишига йўл қўйилади. Бу ҳолатларда икки тарафда орқани кўриш кўзгуларининг бўлиши мажбурий шарт ҳисобланади. Шундай қилиб, енгил автомобилларнинг орқа ойналарига жалюза ва пардалар осиш мумкин, ён ойналарга парда осишга эса фақат, олайлик, экскурсия автобусларида йўл қўйилади.
Дарҳақиқат, сўнгги йилларда қабул қилинган бир қатор меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар асосида кўплаб солиқ имтиёзлари яратилмоқда, янги иш ўринлари ташкил этиш, ишчиларни ёллаш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартиб-тамойиллари енгиллаштирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш тартиби ва меъёрлари ҳамда уларга қўлланиладиган имтиёзлар ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига кўра, 2014 йилнинг 1 июлидан бошлаб, қурилиш материаллари саноати, енгил саноат, озиқ-овқат саноати кичик корхоналарида ходимларнинг чекланган сони йилига ўрта ҳисобда икки бараварга (200 кишига) оширилди. Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб эса, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан республиканинг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилганда, банд ходимларнинг ўртача йиллик сони нормативдан кўпи билан 50 фоизга оширилган ҳолларда, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар уларда сақланиб қоладиган бўлди.
Буларнинг барчаси, авваламбор, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларнинг касб-ҳунар ўрганиши билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 26-майдаги 256-сонли қарори асосида амалга оширилади.
ЙҲХХ органларида юридик ёки жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари эгаси корхона ёки ташкилотнинг ёзма аризаси фуқаролар учун шахсий паспорт ёки унинг ўрнига берилган ҳужжат, транспорт воситасини қонуний сотиб олинганлигини, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.
Юридик шахслар транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этадилар.
Транспорт воситалари уларни қайд этишдан олдин ҳудудий мудофаа ишлари бўйича бўлимларда рўйхатдан ўтказилади ёки рўйхатдан чиқарилади.
Янги ташкил этилган ташкилот ва корхоналарни автохўжаликларни рўйхатдан ўтказиш вақтида транспорт воситаларини сақлаш учун етарли жой майдони (гараж, автосарой) мавжудлиги ёки бундай жой ижарага олинганлиги ҳақидаги шартномадан нусха, ҳудудий ЙҲХХ органи томонидан шу жойнинг кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги далолатнома тақдим этилади.
Транспорт воситалари ушбу ҳолларда қайта рўйхатдан ўтказилади:
Транспорт воситаларининг турар-жой ёки эгасининг яшаш жойи ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:
• белгиланган тартибда ариза;
• техник ҳужжат (қайд этиш гувоҳномаси, техник паспорт, техник талон);
• корхона ва ташкилотлар транспорт воситаларининг турган ўрни ўзгаришига асос бўлган ҳужжат (буйруқ, ижара шартномаси, ҳокимлик қарори);
• транспортларнинг турган ўрнини ҳудудлардаги ЙҲХБ органлари томонидан кўрикдан ўтказганлиги ҳақидаги далолатнома;
• Ташкилотнинг номи, эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:
• белгиланган тартибда ариза;
• исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (буйруқ, фармойиш, қарор);
• фуқаролар учун шахсий паспорт, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик ҳолатини далолатномаларини қайд этиш органи ёки суд органи томонидан берилган ҳужжат).
Эгаси ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:
• белгиланган тартибда ариза;
• нотариал идоралари томонидан берилган олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар;
• суд қарори;
• Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси идоралари томонидан берилган ордер;
• четдан келтирилган ва божхона назорати остида турган транспорт воситалари учун божхона идораси томонидан бериладиган махсус гувоҳнома.