Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Шўрчи  туманининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

 

  1. Қурилиш

2023- йилнинг январь-июнь ойларида,  жами 93,6 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2022-йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 109,1 % ни ташкил этади.

  1. Кичик тадбиркорлик

2023- йилнинг январь-июнь 2510 ҳолатига, фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони 1667 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 304 тага кўпайган ёки 113,9 % га ошган. Кичик тадбиркорлик субъектларининг сони ҳар 1000 аҳолига 1,3 бирликни ташкил қилди.

2023-йилнинг январь-июнь ҳолатига кўра, Шўрчи тумани бўйича фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 1393 тани ташкил қилмоқда.

  1. Хизматлар

   Шўрчи  туманида 2023- йилнинг январь-июнь ойида, кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 382,9 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 111,5 фоизни ташкил қилди.

  Хизматлар соҳасида асосий энг катта улиш савдо хизматига тенг келиб,  жами кўрсатилган хизматнинг 38,2  фоизини ташкил этади.

  1. Ташқи савдо

2023-йил январь-июнь ойида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси (матнда ТИА) 4929,3 минг АҚШ долларига  ташкил этиб, 2022- йил  январ-июнга нисбатан 56,3 % ни такил этиб, Экспорт ҳажми  4357,9 минг АҚШ доллари бўлиб, 2022-йил  январ- июнь ойига нисбатан  88,3 % ни ташкил қилади, Импорт ҳажими эса 571,4   минг АҚШ доллари бўлиб,  2022- йил  январ- июнга нисбатан 14,9 % ни ташкил қилади.

  1. Ички савдо

2023-йил январь-июн ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналар сони 939 тани ташкил этиб, 2022- йил январ-июн ойига нисбатан 13 тага ошган (ўсиш суръати 101,4 %). Шундан, фаолият кўрсатаётган йирик корхоналар сони 1 тани, кичик корхона ва микрофирмалар сони 938 тани ташкил қилди.

   Шўрчи туманида 2023  январ-июнь ойлари бўйича чакана савдо хизмати  886,1  млрд. сўмни ташкил этди.  Бу эса 2022 –йилнинг шу даврига нисбатан 101,3 % ни ташкил қилди.

  1. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши

Дастлабки маълумотлар бўйича 2023- йилнинг январь –июн ойида тумандаги йирик ва кичик корхоналар ҳамда кичик тадбиркорлар томонидан 286,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2022- йилнинг январь-июн ойига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 101,1 % ни ташкил этди. Шу жумладан истеъмол моллари 150,5 млрядни ташкил этиб, ўтган йилни шу даврига нисбатан 83,5 %  бажарилди.

  1.  Шўрчи  туманининг қишлоқ хўжалиги кўрсаткичлари

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023- йилнинг январь-июн ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат) ларининг умумий ҳажми 1018,1 млрд. сўмни ёки 2022- йилнинг мос даврига нисбатан 103 % ни ташкил қилди

  1. Шўрчи  туманининг демографияси

2023- йил 1-июль ҳолатига  аҳоли сони Шўрчи  туманида 225,3 минг киши (вилоят аҳолиси сонидаги улуши  (7.9 %) ни ташкил этди.  Ахолинининг  табиий усиши 2493 кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,5 фозига ўсиш бўлган. Туғилиш 3041 кишини ташкил этиб ўтган йилнинг шу даврида 2975 киши бўлган. Вафот этганлар 548 киши, ўтган йилнинг шу даврида 494 кишини ташкил этади., Никоҳдан ўтиш 751 киши бўлиб ўтган йилнинг шу даврида 807 кишини ташкил этган. Никоҳдан ажралишлар 95 кишини ташкил этиб, ўтган йил шу даврда 82 киши бўлган. Кўчиб келган 195 кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврида 206 кишини ташкил этади. Кўчиб кетганлар 415 кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврида 451 киши бўлган.  

 

Фойдали ҳаволалар