Ҳар йили мамлакатимизда баҳор айёмининг илк куни атоқли ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним таваллуд санаси билан уйғун тарзда кенг нишонланади. Зулфиядек ардоқли, атоқли шоира кўплаб ижодкорларга адабиётнинг покиза дунёсига киришида устозлик қилган, Ватанимизнинг дунё миқёсидаги обрўсига обрў қўшган.
Шўрчи туманидаги Навоий Инновациялар Университети Сурхондарё кампусида Зулфияхоним таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.
-Зулфия ижоди – миллионлаб қалбларга меҳр ва садоқат, вафо ва муҳаббатдан сабоқ берувчи беқиёс бир офтоб. Унинг ижоди инсонийликнинг энг олий туйғуларини акс эттириб, садоқат ва вафо рамзига айланган, - дейди Мухайё Юсупова.- Тадбир давомида Университетимиз талабалари иштирокида ўтказилган "Зулфияхоним издошлари" иншолар танловининг ғолиблари тақдирланишди.
Зулфия Исроилованинг “Кечир, қолдим ғафлатда”, “Не балога этдинг мубтало”, “Баҳор келди сени сўроқлаб” каби шеърлари ҳамда “Хотирам синиқлари” достонида садоқат ва вафо туйғулари акс этган.