Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Зулфия Шерова: Мувоффақиятимнинг сири меҳнатим ва самимийлигимда

Ҳаётда яшар эканмиз, жамиятда ўз ўрнимизни топишга, атрофдагиларга намуна бўлишга интиламиз. Тадбиркорлиги ва чорвачилик тармоғини ривожланиши учун меҳнат қилаётган, жамиятда ўз ўрнини топган тадбиркорлардан бири Зулфия Шерова. 

Зулфия Шерова туманимизда фермерлик ҳаракати ривожига катта ҳисса қўшаётган, ерга эгаликнинг афзалликларини амалда намойиш этишга эришган илғор ва тажрибали фермер саналади. 2011 йилдан буён “Наргиза Шерова” фермер хўжалиги раҳбари сифатида меҳнат қилмоқда. У қишлоқ хўжалиги соҳасида тажрибали пахтакор сифатида танилган. Қолаверса, чорвачиликнинг энг асосий тармоғи бўлган қорамолчиликни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда. 

Тадбиркорнинг фаолияти, албатта, кенг жамоатчилик учун қизиқ. Тадбиркорликка қизиққан аёллар ва ёшлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида тажрибали ва масъулиятли тадбиркор меҳнат фаолияти, эришган ютуқлари ва мувофаққиятга эришиш йўлидаги қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди. 

-Ҳар қандай ишда муваффақиятга эришишнинг асосий омиллари изланиш, саъй-ҳаракат, машаққатли меҳнат, энг асосийси, омилкорлик билан иш юритишда, – дейди тадбиркор З.Шерова. - Зиммамиздаги бурч ва вазифани садоқат, фидоийлик ва масъулият билан бажаришга ҳаракат қиламиз. Мазкур учрашув тадбиркорликни энди бошлаган, тадбиркорликка қизиққан ёшларнинг тадбиркорлик борасидаги билим ва тушунчаларини бойитишга, бизнесга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилса, ажаб эмас.

 

Фойдали ҳаволалар