Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Зулфия Шерова: Эътибор ва ишончни албатта оқлаймиз

 

 Аёл – нафосат ва гўзаллик тимсоли. Унинг меҳридан қалблар сурурга тўлади. Аёлнинг жамиятдаги мавқеи ҳақида сўз кетганда, кўз ўнгимизда Тўмарис, Бибихоним, Нодирабегим, Увайсий каби буюк сиймоларимиз гавдаланади. Уларнинг ҳаёт йўли, дунёқараши, мавқеи асрлар давомида юртимиз аёлларининг чинакам тимсоли бўлиб келмоқда.

Қолаверса, Президентимиз биз аёлларни қўллаб-қувватлаш, зарур имконият, шароит ва имтиёзларни яратиб бераётгани эса янада кўпроқ изланишга меҳнат қилишга ундайди. 

Куни кеча Президентимиз Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги янги фармонни имзоладилар. Янги йил аввалида ушбу фармоннинг имзолангани биз аёллар учун навбатдаги янги умид, орзу ва мақсадларнинг дебочаси десак муболаға бўлмайди. 

Оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ҳамда бандлигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, гендер тенглигини таъминлаш борасидаги барча ислоҳотлар янада ташаббускор бўлишимизга хизмат қилади. Шу ўринда айтиш жоизки, аёлларимизнинг бандлигини таъминлаш, уларни фаол тадбиркорлиги йўлида берилаётган имтиёзлар хотин-қизларимизни шижоат билан меҳнат қилишга ундайди. 

Бизнинг туманимиздаги  5111 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг  4-босқичига киритилган. Дафтардаги 1253 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган бўлса, 173 нафар тадбиркорлик истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратилди. 1791 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларга, 1087 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 
1-2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга ҳамда 807 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам берилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган 28 нафар хотин-қизларни яшаш уйи таъмирлаб берилди. Шифохонада даволаниши учун 2 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни қўллаб-қуватлаш жамғармаси томонидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Тўлов контракт шартномаси бўйича 5 нафар эхтиёжманд хотин-қизларга пул маблағилари ажратилиб ёрдам кўрсатилгани ҳам айни ҳақиқатдир.

Хотин-қизларни фан, таълим ва илмий-ижодий фаолиятга кенг жалб этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарга ўқитиш, ишлаш истагидаги хотин-қизларнинг бандлигига кўмаклашиш, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ҳамда раҳбар лавозимлардаги улушини ошириш, шунингдек, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тикувчилик ва қандолатчилик касб-ҳунарига ўқитилган хотин-қизларимиз учун субсидия асосида тикув машиналари ва духовка берилди. Касб-хунар ўрганиб, рўзғори учун даромад топаётган аёлларимиз эндиликда шогирд тайёрлаб, янги иш ўринларини яратмоқда. Зеро, хотин-қизлари ардоқлаган, қўллаб-қувватланган юртда жамиятда барқарорлик ҳукм суради.

Фойдали ҳаволалар