Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Ўзлигимиз тимсолидир - она тили

 

Тил – миллат кўзгуси, маънавият сарчашмасидир. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили – бу миллатнинг руҳидир. Ўз тилини йўқотган ҳар қандай миллат ўзлигидан жудо бўлиши муқаррар.

Ўзбек тилининг энг аҳамиятли жиҳати шундаки, у шундай ширали, ҳар бир қулоққа хуш ёқади, эшитган инсон энтикиб кетади. Жонажон тилимиз, шоир Миртемир айтганидек, ёшлигимизданоқ жон-у қулоғимизга сингиб кетган. Оналаримиз айтган аллалари-ю, бобо-бувиларимиздан эшитган эртак, ҳикоя, ривоят ва масаллар орқали юрагимиз туб-тубигача кириб борган, ўз навбатида она тилимизга, она ватанимизга муҳаббат уйғотган.

Ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган “Ўзлигимиз тимсолидир -она тили” мавусида ўтказилган тадбирда тилнинг аҳамияти ва уни асраб-авайлаш ҳақида сўз юритилди.

 

Фойдали ҳаволалар