Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

ЎЗИ ИБРАТ, СЎЗИ ҲИКМАТ

 

   Оилаларни мустаҳкамлаш, ёшларни баркамол этиб тарбиялашда нуронийларимизнинг ҳаётий тажрибаси катта ибрат мактаби экани, уларга эҳтиром кўрсатиш, ўгитларига амал қилиш кераклиги ҳар қадамда ўз исботини топмоқда.
  Туман ҳокими Улуғбек Зокиров нуронийлар билан учрашар экан, уларнинг ташаббускорлик ва фаолликдаги ўрни ва роли катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.     
  - Ёш авлод учун сизларнинг жасурлик, чинакам ватанпарварлик ҳақидаги ибратомуз сўзларингиз ибрат мактабидир. — дейди туман ҳокими У.Зокиров. - Уларнинг кўнглида юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада юксалтиради.
   Учрашув давомида нуронийларимиз ҳам ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдиришди. 

Фойдали ҳаволалар