Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

ЖИНОЯТНИ ЖИЛОВЛАШ ЙЎЛИДА...

 

     Маълум бўлишича, 14 ёшида отаси ташлаб кетган ўспирин, онасини даволатиш ва овқат топиш мақсадида  ўғирлик қилишга одатланган. Маҳалланинг оқсоқоллари бирлашиб ўспириннинг онасига қилинган ёрдам туфайли у яхши йўлга кирди.
   Туманимиздаги 1-сектор ҳудудидаги барча маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари У.Зокиров, “Нуронийлар жамғармаси” раиси Ў.Чўтбоев иштирок этиб, жиноятчиликни олдини олиш, фуқароларни огоҳликка чорлаш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 
   Албатта, бир болага етти маҳалла ота-она. Маҳалла фаоллари ҳамкорликда, ҳамфикрликда меҳнат қилишса, маҳалланинг осойиштилигига, фуқароларнинг эса фаровон ва бахтли яшашига эришилади. 

Фойдали ҳаволалар