#Очиқ мулоқот
Президент Администрацияси, Олий суд, Адлия ҳамда Ёшлар ва спорт вазирлиги вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Мазкур ишчи гуруҳ маҳалла аҳолисини жиноятчилик ҳақида хабардор қилиш, ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини яратиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Республика ишчи гуруҳи туманимизда бўлиб, очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқотда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилар, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторлари ҳамда асосий иштирокчи сифатида ёшлар қатнашди.
Мулоқотда бирор фойдали касб билан банд бўлмаган ёшларни қизиқишидан келиб чиқиб, спортчиларга, ҳунарманд ва тадбиркорларга бириктириш, уларни тўгаракларига жалб этиш масалалари ҳам белгилаб олинди.
Асосийси, ишчи гуруҳнинг очиқ мулоқотида жиноятчиликка олиб борадиган ҳеч бир масала ва жиноят содир этиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс эътибордан четда қолмади.