Sho'rchi tumani hokimligi rasmiy sayti

Жаҳолатга қарши маърифат билан

Шўрчида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Бир боланинг ютуғи – бутун юртнинг ютуғи, бир боланинг айби – бутун юртнинг айби. Шундай экан, ҳар бир она боласини дунёга келтиргач  аввало уни маърифатли, илмли қилиб тарбиялашга эътибор қаратмоғи лозим. Маърифатли фарзанд тарбиялаш учун эса аёлларнинг ўзи зукко, зиёли, илмли бўлиши даркор. 
 
Шўрчи туманида ўтказилган “Жаҳолатга қарши маърифат билан” тарғибот тадбирида ватанни ҳимоя этиш, уни севиш ва эъзозлаш, тинчлик, барқарорликни сақлашда маънавият ва маърифатга эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Албатта, биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни, албатта, яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир.  

Фойдали ҳаволалар