Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Ўзбекистонда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди


3-декабр Халқаро ногиронлар куни туманимизда ҳам нишонланди. Байрам муносабати билан “Ўзбекистонда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Улуғбек Зокиров иштирок этиб ногиронлиги бўлган фуқароларни табриклади. 

-Эзгулик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик тимсоли бўлган ушбу айёмда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларимизга ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларимни билдираман- дейди туман ҳокими. -Меҳр-мурувватли ва бағрикенг халқимиз азал-азалдан ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни жамиятда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган энг муҳим қадриятлардан бири сифатида эъзозлаб келишади. Бугунги байрам билан самимий муборакбод этаман. Байрам муборак бўлсин, азизлар!

 

Фойдали ҳаволалар