Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Жараён

Туман ҳокими Улуғбек Зокиров “Бахштепа-1” маҳалласида бўлиб фуқаролар билан “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар ҳақида суҳбатлашди. 

Шундан сўнг “Бахштепа-1”, “Бахштепа”, “Какан”, “Саксонкапа” маҳаллаларидаги аҳоли учун хизмат қилаётган 93-Оилавий поликлиникасида бўлиб,  патронаж ҳамшираларнинг меҳнат фаолияти, вазифа ва мақсадлари ҳақида суҳбатлашди. 

-Маҳалла аҳолисининг саломатлигини таъминлаш ва фуқароларга хизмат кўрсатишдек вазифаларингизни масъулият билан бажарсангизгина аҳоли сизлардан миннатдор бўлади, - дейди туман ҳокими. – Кўмагингизга муҳтож бўлиб келаётган беморлар дардига фақатгина дори-дармон билан эмас, ширинсўзингиз, хушмуомалангиз билан ҳам дармон бўлинг. 

Суҳбат давомида патронаж ҳамшилар вазифаларига масъулият билан ёндошиб, билдирилган ишончни оқлашларини таъкидлашди. 

 

Фойдали ҳаволалар