...Майин шамоллар эпкинида аста мўралаган қуёш нурлари заминга илиқлик бахш этмоқда. Чор-атрофда қайнаётган кузнинг сўнгги юмушлари тугаб бораётир....
Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев “Эгарчи” маҳалласида умргузаронлик қилаётган Қирмиз ая Ражапова хонадонда бўлиб, юз билан юзлашган онахон билан самимий суҳбатлашди.
Ўзаро гурунгда дориламон кунлар шукронаси, юртимиздаги, туманимиздаги ўзгаришлар, тинчлик-осойишталик неъмати ҳақида гап борди.
Онахон дуога қўл очиб, тинчлигимизга кўз тегмасин, халқимизнинг боши омон бўлсин, эзгу ишлар бошида турган Президентимизга куч-қувват берсин, дея дуо қилди.