Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Юракларга оҳанг бўлган най бўла олса....

 

....Жамиятда шундай инсонлар борки, ўзининг феъл атвори, хатти-ҳаракати билан атрофдагиларга, катта-кичикка ибрат бўлади. Ана шундай ҳаёт йўли, ибратомуз сўзлари билан ибрат бўлаётган Фарход ота Шохмардонов туманимизнинг “Тамаддун” маҳалласида истиқомад қилади. 

Фарзандлари, набиралари қуршовида кексалик гаштини сураётган Фарход ота Шохмардонов узоқ йиллар электр тармоқлари корхонасида ишлаган. Йиллар давомида тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланиб, бир қанча маҳалладошларини бандлигини таъминлаган.  

Юракларга оҳанг бўлаётган най сингари меҳнат қилаётган Ф.Шохмардонов 80 ёшни қаршилади. Маҳалладаги ёшларни қўллаб-қувватлаётган, уларга чин маънода ибрат бўлаётган отахон “Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялагани учун” медали билан тақдирланди. 

 

Фойдали ҳаволалар