Ўзбек аёллари ҳаётини рўзғорига, оиласига, фарзандларига бағишлайди. Улар тонгни қуёш билан бирга қарши олади. Аслида уй юмушларини бажараётиб қуёшга пешвоз чиқади. Бир қўлида бешигу, иккинчисида кетмон тутади.
Қуёшдан эрта уйғониб, уни шомда кузатиб қўяди. Ҳовлидаги сигир-бузоқ, қўй-эчки ҳам унинг зиммасида. Сут соғиб, нонушта тайёрлайди. Бир зумда хамир қориб, тандирга нон ёпади. Уй ишларидан ортиб, томорқасини гуллатиб қўйгани-чи...
Ана шундай аёлларимиздан бири “Бобур” маҳалласида яшовчи Муқаддас Нурматова томорқасининг 15 сотих майдонига қулупнайнинг “Виктория” навини экиб парваришламоқда.
-Турмуш ўртоғим билан маслаҳатлашиб, ташкил қилган иссиқхонамизга 12 минг дона қулупнай кўчатларини ўтказдик, - дейди М.Нурматова. – Октябр ойида экилган кўчатларимизнинг ҳосилини январ ойида йиғиштириб оламиз.
Юрагига инсоф-диёнату меҳнатсеварликни сиғдира олган Муқаддас Нурматова чорвачилик билан ҳам шуғулланади. Шунга айтишадида меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик деб.