Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бундан 3 йил муқаддам бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси чинакам халқ ҳаракатига айланди. Ҳар йилгидек жорий йил куз мавсумида ҳам дарахт кўчатларини экиш ишлари бутун мамлакатимизда бўлгани каби Шўрчи туманида ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Шўрчи туман ҳокими Акбарали Ишмурзоев бошчилигида кўчат экиш ишлари сифатли даражада ташкил этилиб, ҳар бир туп кўчатнинг қониқарли даражада сув ичиши инобатга олинди, кўчат захиралари яратилиб, ер тайёрланди. Туман худудида кўчат экиш бўйича салмоқли ишлар бажарилмоқда.