Туман ҳокимлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Шўрчи туман бўлими томонидан Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш яхши анъанага айланган. Янги йил байрами арафасида аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида ярмарка ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш.
Ушбу ярмаркадан аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари хусусан, мева-сабзавот, полиз, дуккакли, гуруч, гўшт ва сут маҳсулотлари, тухум, ўсимлик ёғи савдоси ташкил этилган.
Янги йил байрами арафасида барча хонадонларда дастурхонларини нози-неъматларга тўлдириб, шодиёнани тўкин-сочинликда кутиб олишади.