Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Янги уй ҳаётимизга фаровонлик олиб кирсин

#Мурожаат ва ижро

Қийналганларга кўмак бериш, кўнглини кўтариш, оғир дамларда суянчиқ бўлиш халқимизга хос фазилатлардан. Бу қадим анъналар кейинги йилларда янада қулоч ёймоқда, янги ташаббуслар, саховатли амаллар қўллаб-қувватланяпти.

Туманимизнинг “Жойилма” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Абдулла Жўраев 2-гуруҳ ногирони, мавсумий ишлар билан шуғулланади. Турмуш ўртоғи Гулсанам талаба. Уларнинг бир нафар фарзанди бор. Қўли юпқа бўлган бу оиланинг яшаш шароитлар ниҳоятда оғир ҳолатда эди. Топгани рўзғордан ортмайди. Шу боис уй-жойлари аянчли бўлиб, уни тиклаш ва уй қуриш имкониятига эга бўлишмади. Лекин оила кўпнинг, саховтали кишилар эътиборидан четда қолмади.

-Хурсандчилигимизни сўз билан таърифлаб бера олмайман, — дейди бошлиғи Абдулла қувончини яшира олмай. — Минг шукр, ёлғизлатиб қўйишгани йўқ. Янги уйимизнинг битиши учун бош-қош бўлаётган  туманимиз ҳокими, прокурори ва маҳалламиз раисига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Яқин кунларда кўчиб ўтадиган янги уйимиз ҳаётимиз фаровонлиги учун хизмат қилсин. 

 

Фойдали ҳаволалар