Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди

 

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шўрчи туманининг “Кўклам” маҳалласи ҳудудида қурилиш соҳасида амалга оширилаётган янги тадбиркорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди. 

20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис лойиҳаси иштирокчиси “Mega-Stroy-Start” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган замонавий клиниканинг умумий лойиҳа қиймати 11,5 млрд сўмни ташкил қилади. Даволаш ва диагностика ускуналари Хитой ва Германия давлатидан олиб келинади. Йиллик хизмат кўрсатиш хажми 1,2 млрд сўмни ташкил қиладиган мазкур лойиҳа иш фаолиятини бошласа, 20 та янги иш ўрни яратилади. 

Шунингдек, вилоят раҳбари туман марказидаги “Мустақиллик” ва “Амир Темур” кўчаларини ободонлаштириш режаси билан ҳам танишди. Суҳбат давомида масъулларга лойиҳа юзасидан таклиф ва тавсиялар берилиб, ҳудудни обод, файзли, аҳоли хордиқ чиқарадиган масканга айлантириш вазифаси юкланди.

 

Фойдали ҳаволалар