Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Янги йилда муносиб туҳфа

Тошкент Давлат Стоматология институтининг 3 босқич талабаси Бозор Тошбоев ўзига кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан жудаям миннатдор.

Президентимизнинг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб - қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори ижроси доирасида туманимиздаги 2 нафар болага янги йил арафасида уй топширилди.

Ўз уйига эга бўлган Бозор Тошбоев, Адиба Алибоеванинг қувончи чексиз.

–Бугун ҳаётимда энг қувончли ва бир умр ёдимдан чиқмайдиган қувончли воқеа бўлди, – дейди Бозор Тошбоев. – Янги йил арафасида уйли бўлдим. Шодлигимнинг чеки йўқ. Ватанимга, Президентимизга бўлган ишончим, муҳаббатим янада ошди. Менга кўрсатилган эътибор ва ғамхўликка жавобан бор имкониятларим, билимим ва салоҳиятим билан ватанимиз тараққиётига хизмат қиламан.

Топширилган уйлар замонавий таъмирланган. Энг асосийси, уй-жойга эга бўлган ҳар иккала тумандошимиз ҳам орзу-умидлар ва улкан ниятлар байрами бўлган янги йилни ўз уйларида, янги ниятлар билан кутиб оладиган бўлишди.

Фойдали ҳаволалар