Туманимиздаги “Янгиариқ” маҳалласида фуқароларни муаммоларини ҳал этиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
-Аҳолини ижтимоий қўллаб- қувватлаш мақсадида ташкил этилган дафтардаги ва миграциядан келган фуқароларимизнинг 37 нафарига 15 сотихдан ер майдони ажратиб берилди, - дейди ҳоким ёрдамчиси Бахриддин Каримов. – Бундан ташқари томорқасининг 3 сотихига иссиқхона ташкил қилиши учун Роҳила Бойматовага 33 миллион сўм кредит ажратилишида кўмаклашдик. Тадбиркоримиз Акбар Алимардонов томонидан қурилаётган “Саховат” тадбиркорлик марказида тикувчиликнинг ўзида 20 нафар хотин-қизларимизнинг бандлиги таъминланади.