Янги йил — орзулар ҳадя этадиган, бола қалбини завққа тўлдирадиган тадбирлардан бири. Туманимиздаги “Golden kids” мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган “Янги йил” тадбирида эртак қаҳрамонларини учратиш мумкин. Қолаверса, жажжи болажонларимизнинг энгнидаги эртак қаҳрамонларининг либоси, либосга ҳамоҳанг рақсга тушиши кишини эътиборсиз қолдирмайди.
-Болажонларга шоду хуррамлик улашишдан, уларни хурсанд кўришдан биз ҳам мамнунмиз. – дейди Гулноза Дадахонова. -Нафақат арча атрофидаги концерт дастурларимиз, балки театрлаштирилган томошаларимиз ҳам ҳар бир бола қалбига эзгулик уруғини қадашга хизмат қилди десак муболаға бўлмайди.
Ранго-ранг арча атрофидаги ўйин-кулги, куй-қўшиқ саҳнада бошланган байрам саргузаштларига уланиб кетди...