Янги йил байрами муносабати билан элимизга хос юксак инсонпарварлик, меҳру оқибат ифодаси сифатида ҳудудларда анъанавий равишда топшириб келинаётган Президент совғалари шўрчилик болажонларга бир олам шодлик улашмоқда.
Туманимизда ўтказилган “Президент арчаси” байрам тантанаси болажонлар учун унутилмас онларни туҳфа этди.
Байрам тадбирига ота-она қаровисиз қолган чин етим болалар, Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг фарзандлари, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг дилбандлари таклиф этилди.
Шўрчи туман ҳокими Улуғбек Зокиров болажонларни Янги йил байрами билан муборакбод этиб, эзгу тилакларини билдирди.
Давлат ва жамоатчилик вакиллари иштирокида 3-15 ёшли 30 нафар ўғил-қизнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғалари топширилди.