Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Янгиланаётган Конституция: Давлат ёшларни ўз ҳимоясига олади

 

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида кўплаб соҳа ва йўналишлар қаторида ёшлар масаласига ҳам алоҳида устуворлик берилган. Алоҳида бир боб — XIV боб оила, болалар ва ёшлар масаласига бағишланган.

Бу борадаги ўзгариш ва янгиланишлар ёшлар вакиллари томонидан мамнуният билан эътироф этилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституцияда ёшларга оид ҳуқуқлар хусусида Боймурод Қурбонов қуйидагиларни таъкидлайди:  

    — Янгиланаётган Конституциямизда ёшларга оид қатор нормалар ўз ифодасини топмоқда. Алоҳида бир бобнинг оила, болалар ва ёшлар масаласига бағишлангани юртимизда ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қанчалик эътибор қаратилаётганини кўрсатади.    

    Давлат ёшларни ўз ҳимоясига олади. Жумладан, ёшлар ҳуқуқлари акс этаётган алоҳида моддага кўра, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради. Шунингдек, давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиб бериши белгиланмоқда.    

     Яхши биламизки, ўқишни битирган ҳар қандай ёш ишлаши, уйланиши, уйли-жойли бўлиши лозим. Аммо буларнинг барини бирданига ҳал қилиш жуда қийин. Шу боис давлат бу каби масалаларни ўз зиммасига олмоқда. Ёшларнинг ишга жойлашишига, уй-жойга эга бўлишига алоҳида эътибор қаратилади.    

     Демак, янгиланаётган Конституциямизда ўз аксини топаётган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги нормалар биз учун айни муддаодир. Шундай экан, биз ёшлар ҳам Конституциявий ислоҳотлар жараёнига бефарқ бўлмай, жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда ўз овозимиз билан иштирок этишимиз лозим.    

Фойдали ҳаволалар