Кўзлари мунгли, бироқ юзларида табассум балқиб турган инсонни кўрсангиз, беихтиёр ундаги камчилик ёки муаммони билгингиз келади. Ҳаётда муаммога дуч келган инсонни кўнгли қараш, унга яхшилик қилиш ҳар биримиз учун фарздир. Қилинган яхшилик, озгина эътибор уларнинг қалбига нур ва чексиз қувонч олиб киради. Маҳалла фаоллари томонидан тақдим этилган аравача Санжар Соатовга қувонч бағишлади.
Санжар Соатов туманимизнинг “Ёшғайрат” маҳалласида истиқомад қилади. Югуриб, чопқиллаб юрган Санжар кутилмаганда содир бўлган автоҳалокат туфайли ногиронлик аравачасига михланиб қолди. Йиллар ўтиб, юришга ҳаракат қилишга интилган С.Соатов ҳассага таяниб юрадиган бўлди. У қийналсада 2022 йилдан бошлаб поябзал таъмирлаш сирларини ўрганди. У ҳозирда яхшигина ҳунарманд.
Нозик дид ва қалб меҳри билан тайёрлаётган ҳунармандчилик маҳсулотлари, поябзалларни таъмирлаш учун муаммо эмас. У меҳнат қилишни, маҳалла аҳолисини ҳизматини қилаётганидан мамнун.