Ўқув семинарида соҳа мутахассислари тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандчилик ва касаначилик, оилавий тадбиркорликнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз юритишди. Барча турдаги тадбиркорлик фаолияти ва имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш ҳақидаги фикр-мулоҳазалар билдирилаётган ўқув семинарда тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган фуқаролари ва маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.
Соҳа мутахассислари тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандчилик ва касаначилик, оилавий тадбиркорликнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз юритилган ўқув-семинарида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Шу билан бир қаторда маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ҳам имтиёзли кредит берилишида қўлланиладиган тафсиялар бўйича аниқ ва батафсил маълумотга эга бўлишди.