Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

УСТОЗ МЕҲНАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

       2012 йил Термиз давлат университетининг магистратура йўналишини аъло баҳоларга тамомлаган Сабохат Муратова туманимиздаги 7-мусиқа ва санъат мактабида фаолият юритиб, билимдонлиги, касбига садоқати билан ёшларнинг севимли устозига айланди. Рақсга ошно бўлган ўқувчилар иқтидорини юзага чиқариш мақсадида “Сабо” болалар ашула  ва рақс жамоасини тузиб, истеъдодли ўқувчилар билан қатор ютуқларга эришди. Хусусан, “Сабо” болалар рақс ансамбли 2013 йил “Қушлар ва гуллар”, “Сурхон баҳори”  кўрик танловларининг вилоят босқичида 1-даражали диплом, “Ёш ижрочи -2013” вилоят кўрик-танловида 1 даражали диплом, “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичида фахрли 1 даражали диплом билан тақдирланиб, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Республика босқичида Гран-при, Ёш ижрочи -2014” вилоят кўрик-танловида 1-ўрин, “Ёш ижрочи -2015” вилоят кўрик-танловида Гран-при, “Ёш ижрочи -2016” вилоят кўрик-танловида 1-ўрин сохиби бўлишган. Шунингдек “Сабо” болалар ашула  ва рақс жамоаси  2015 йил Юрмала шахрида бўлиб ўтган “Арабеск-2015”  халқаро кўрик-танловида икки йуналиш Милллий ва фольклор рақслари билан иштирок этиб фахрли 1-2 ўринларни қўлга киритишган. 2015 йил “Камалак юлдузлари ” болалар ижодиёти фестивалининг Республика босқичида жамоанинг беш нафар ўқувчиси миллий рақс йўналиши,  жаҳон халқ рақслари, сурхонча, ҳиндча рақс йўналиши бўйича 1-даражали дипломлар билан тақдирланган.

Йиллар давомида ўқувчилар билан дўстона муносабатда бўлиб, уларнинг ютуғидан қувонган С.Муратова бугунги кунда Термиз давлат университетининг Мусиқа таълими кафедраси ўқитувчиси сифатида меҳнат қилмоқда.

     Истеъдодли болаларни тарбиялаб, уларга маҳорат билан дарс берган устоз  Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича “Миллий рақс воситасида ўқувчиларни маънавий-эстетик тарбиялаш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертатсия ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Фойдали ҳаволалар