Sho'rchi tumani hokimligi rasmiy sayti

Ҳусниддин Ўзбекистон кубоги чемпиони бўлди

Хушхабар

 

Спортнинг миллий кураш тури бўйича Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон кубогида иштирок этган  Ҳусниддин Муродалиев -90 кг вазн тоифасида иштирок этиб, барча рақибларини муддатидан олдин “ҳалол" баҳоси билан ғалаба қозонди.

-Спортнинг кураш тури билан шуғулланаётганимга беш йил бўлди, -дейди Ҳусниддин Муродалиев. - Шўрчи тумани 2-сон спорт мактабининг маҳоратли мураббийларидан курашнинг барча сирларини ўргандим. Бир қанча спорт мусобақаларида иштирок этиб, совриндор бўлганман. 2-сон спорт мактабининг маҳоратли мураббийларидан ўрганганларимни амалиётда қўллаб, уларнинг менга билдирган ишончи билан Ўзбекистон кубоги чемпионатида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди.

Ёш спортчи Ҳусниддин Муродалиев мураббийларининг ишончини оқлаш билан бирга ғалаба қозонганидан жуда мамнун.  

 

Фойдали ҳаволалар