Она табиатга бефарқ бўлмасдан, қушларнинг ноёб турларини парвариш қилиш кишига ўзгача завқ бағишлайди. Турфа хилдаги қушларни кўпайтираётган юртдошларимиздан бири Шўрчи туманининг "Жойилма" маҳалласида истиқомад қилувчи Отабек Маҳмудовдир. У айни пайтда 5 турдаги қушларни парвариш қилмоқда.
-Аслида устачилик билан шуғулланаман, - дейди Отабек Маҳмудов. - Ишдан бўш вақтларимда оила аъзоларимиз билан биргаликда қуш боқамиз. Авваллари товуқ боқиб, қўшимча даромад олардик. Икки йилдан буён қуш боқиб, яхшигина даромад оляпмиз. Қушнинг тухуми ҳам даромад келтиради. Бекор ўтиргандан рўзғорнинг ободлиги учун қўшимча даромад келтирадиган юмушлар билан шуғулланиш яхшида.
Албатта, қўшимча даромад оила фаровонлиги учун хизмат қилади. Турфа қушларни боқиб, даромадга эга бўлаётган Отабек Маҳмудов хонадонида қуёнларнинг ҳам боқилаётгани чиндан ҳам ўрнак олса арзигулик холатдир.