Битирувчи ёшлар билан суҳбатлашган туман ҳокими Улуғбек Зокиров олтин ва кумуш медал эгаларини самимий муборакбод этди.
-Устозларимдан ўрганган билимларим бугун ўз самарасини берди, - дейди 37-умумтаълим мактабининг битирувчиси Басанда Эгамбердиева. – Бугун олтин медал билан мактабни тамомладим. Келгусида олийгоҳга ўқишга кириб, ота-онам, устозларим орзу қилган салоҳиятли кадр бўлишга ҳаракат қиламан.
2022-2023 ўқув йилида туманимиздаги умумтаълим мактабларини 2799 нафар ўқувчи ёшлар битирди. Улар орасидан 90 нафари олтин медал, 30 нафари кумуш медал билан мактабни тамомлади.