Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Ҳунар ҳунардан ризқ унар

 

Оила ва рўзғор ташвишларидан ортиб жамиятнинг барча жабҳаларида фаол бўлишга интилаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ҳунар ўрганиб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга кенг имконият ва имтиёзлар яратилаётгани уларни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундамоқда. Албатта, кўрсатилаётган эътибор ортидаги меҳнатнинг роҳати бўлади.

Миллий ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган Озода Пардаева “Қишлоқ қурилиш” банкининг Шўрчи туман филиали томонидан берилган 8 миллион 400 минг сўм ҳисобига 5 иш ўрни ташкил қилди.

Шогирдлари билан бирга ҳунармандчилигимизни ривожлантиришни мақсад қилган қаҳрамонимиз барча турдаги маҳсулотларни тайёрламоқда.  

-Халқимиз ҳар ишни ўз вақтида қил, ҳар дақиқани бахтинг калити деб бил, деган ибора бекорга айтилмаган, - дейди хунарманд Озода Пардаева. –Биз ҳунармандлар ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, ўз устимизда ишлаяпмиз. Миллий ҳунармандчилигимизни давом эттириб, янгиликлар қиляпмиз. Миллийлигимиз акс этган, қадриятларимиздан сўзлайдиган барча маҳсулотларимиз, айниқса, тайёрлаган сўмка, кўйлак, желак кабилар харидорларга манзур бўлмоқда. Тайёрлаган маҳсулотларимизни бозорга ҳам олиб чиқамиз. буюрма асосида ишлаяпмиз, даромадимиз ҳам шунга яраша. Шу ҳунаримиз ортидан ризқимиз ҳам унаяпти

   Албатта, ўзлигимиз, қадрият ва анъаналаримиздан сўзлайдиган миллий хунармандчилик маҳсулотлари ўзининг жозибаси, сеҳри ва жилоси билан доимо эътиборда.

Фойдали ҳаволалар