#Очиқ мулоқот
Туман ҳокими Улуғбек Зокиров, тармоқ бўйича ўринбосарлар, ташкилот раҳбарлари ва сектор котиблари иштирокида ўтказилган очиқ мулқотда фуқароларнинг мурожаати, айниқса ўзгалар кўмагига муҳтож бўлган оилалалар билан янгича тизимда ишлаш кераклиги таъкидланди.
-Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиши учун ўзгаришни ўзимиздан бошлашимиз керак, - дейди туман ҳокими. – Шундагина аниқ мақсадимизга эришамиз. Мурожаат йўллаган фуқароларнинг манзилиги бориб масаласини ўргансак, уларнинг оилавий шароити билан яқиндан танишсак иш самарадорлигига эришамиз.
Очиқ мулоқот давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кузги кўчат экиш ишларида фаол қатнашиб, зарур кўчатларни экиш борасида ҳам сўз юритилди.