Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, IT (АйТи) йўналишларида таълим олишлиги ҳамда бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди
-Вақтингиз бекор ўтказмасдан, билим олишга, касб-ҳунар ўрганишга ҳаракат қилсангиз, албатта эзгу мақсадларингизга эришасизлар, -дейди туман ҳокими. -Билим энг катта бойлик, бу бойликни ҳеч ким ҳеч қачон тортиб ололмайди. Эзгу ниятимизга, юксак мақсадларимизга эришишимиз учун сиз – ёшлар ҳал қилувчи кучдирсиз. Зиммангизга юкланган бундай улкан масъулиятни билимингиз, касб-корингиз билан оқлашингизга ишонаман.
Самимий, очиқ, дўстона суҳбат якунида ёшлар ўзларининг мурожаат ва таклифларини билдиришди.