Туман ҳокими Улуғбек Зокиров “Толли”, “Гулистон”, “Конабод”, “Шакаркўл” маҳалласидаги аҳоли учун хизмат қилаётган “Толли” оилавий шифокорлик пункитида ва “Ёшғайрат” маҳалласидаги 94-оилавий поликлиникасида фаолият юритаётган шифокор ва патронаж ҳамширалар билан учрашди.
-Аҳоли орасида профилактик ишларни олиб бориш, эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказиш билан бир қаторда ҳудуддаги фуқароларнинг саломатлига ҳам сизлар масъулсизлар, - дейди туман ҳокими учрашув давомида. -Касалликларни эрта аниқлаш, фуқаролар саломатлиги ҳолати кўрсаткичларини таҳлил қилиш, маҳалладаги ҳар бир хонадон ҳақида маълумотга эга бўлсаларингиз, аҳолининг сизларга бўлган ишончи ортади. Ҳар бир оилага кириб, оила муҳитини, унинг руҳий ҳолатини, фуқароларнинг қай даражада тиббий маданиятли эканлигини ўргансангизгина масъулиятингизни бажарган ҳисобланасиз.
Албатта, аҳоли саломатлигини таъминлаш ва фуқароларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган шифокор ва патронаж ҳамшираларнинг, яъни, оила ҳамшираларининг хизмати беқиёсдир.