Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Улуғбек Зокиров: Ислоҳотлар туфайли энг чекка қишлоқларда яшаётган ёшларнинг орзулари рўёбга чиқиб, муаммолари бартараф этилмоқда.

Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни орзу ниятларини амалга ошириш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида “Ёшлар дафтари” тизимининг йўлга қўйилгани барчамиз учун яхши самара бермоқда.

Туман ҳокими иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида туманиимз ёшларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.   

-“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг 4 нафарининг бандлиги таъминланди ва “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди, - дейди туман ҳокими.          -Дафтарга киритилган 17 нафар ёшлар имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолияти бошлаб юборишди. Ёшларга ер майдонлари ажратиш ва шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 41 нафар ёшларга ер майдонлари ажратилди. Деҳқончилик ҳадисини олган ёшларимиз ер майдонларидан унумли фойдаланишмоқда. 129 нафар ёшларимизнинг шартнома пулларининг 50 фоизгача бўлган қисми “Талабага мадад” лойиҳаси доирасида тўлаб берилди. 29 нафар ёшларимизнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши учун амалий ёрдам кўрсатилди.  Қолаверса, бешта  муҳим ташаббус доирасида ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш борасида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган мусобақаларда туманимиз ёшлари вилоят, Республика миқёсида фаоли иштирок этишгани бу бизнинг ютуғимиздир. Туманимизнинг “Какан”, “Наврўз”, “Ёшғайрат”, “Бахштепа”, “Саксонкапа”, “Ҳурлик” , “Ойнакўл”, “Бобур” маҳалласининг ёшлари беш ташаббус олимпиадаси доирасидаги мусобақаларнинг вилоят босқичида фаол иштирок этиб, асосий ўринларни эгаллаган бўлса, “Жарқишлоқ” маҳалласининг қизлари стритбол мусобақасида Республикада 1-ўринни қўлга киритишди.

Инсон ҳамиша орзу-умид билан яшайди. Айниқса, билакда куч-ғайрат, шижоат жўш урган ёшлик палласида орзу-ниятларнинг чек-чегараси бўлмайди. Аммо бундай интилиш ва истаклар ўз-ўзидан ижобат бўлиши ҳам мушкул. Бунинг учун ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни эзгу мақсадларга руҳлантириш зарур. Зеро, бугунги ислоҳотлар туфайли энг чекка қишлоқларда яшаётган ёшларнинг орзулари рўёбга чиқиб, муаммолари бартараф этилмоқда.

Деҳқончилик қилиш, томорқадан самарали фойдаланиш мақсадида бўлган ёшларнинг 605 нафарига ғалладан бўшаган ер майдонига такрорий экин экиши учун 20 сотихдан ер майдони ажратиб берилди. Секторлар кесимида айтадиган бўлсак, 1 сектор ҳудудидаги ёшларнинг 212 нафари, 2-сектордаги 179 нафар,  3-сектордаги 128 нафар ёшлар,  4-сектордаги 86-нафар ёшлар деҳқончилик билан шуғулланишни бошлаб юборишди. Туманимиздаги фермер хўжаликлари ер майдонидаги ғалла ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда. Бу дегани такрорий экин экиб, деҳқончилик қилиш ниятида бўлган ёшларга ер ажратиш ҳали яна давом этади.

Матбуот анжуманида иштирок этган журналистлар ва ижтимоий тармоқ фаолларини ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Фойдали ҳаволалар