Туман ҳокими Улуғбек Зокиров Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумидаги “Маънавият сетори” фаолияти билан танишар экан, умумтаълим мактабининг барчасида босқичма-босқич “Маънавият сектори” борасидаги ишларни самарали ташкил этиш, ушбу секторларда маънавият хонаси, кутубхона, миллийлигимиз акс этган кўргазмалар ўрин олиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.
-Туманимиздаги ёшларни Ватанга муҳаббат, эзгу қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда барчамиз бирдек масъулмиз, - дейди туман ҳокими. - Умуман олганда, белгилаб олинган мақсад ва вазифалар, аввало, оилада, қолаверса, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш имкониятини яратиб беради. Уйғоқ қалбли зиёлилар, шоир ва адиблар, санъат намояндалари, маънавият ва маърифат соҳаси ходимларининг жасорати билан ёшларимизни таништириш вақти келди.
Албатта, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари натижасида халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ўзгармоқда