#ОЧИҚ МУЛОҚОТ
УЛУҒБЕК ЗОКИРОВ: ҲАР БИР РАҲБАР ЎЗ ИШИГА МАСЪУЛИЯТ БИЛАН ЁНДОШСА, АНИҚ МАҚСАДИМИЗГА ЭРИШАМИЗ
Туманимизда фаолият юритаётган умумтаълим мактаби директорлари ва мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда туман ҳокими ҳар бир муассасада амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар хусусида сўз юритди. Ҳар бир раҳбар ўз ишига ҳамда муссасадаги кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларига ҳам масъулият билан ёндошиши кераклигини таъкидлади.
-Муаммони четдан биров келиб эмас, балки ўзимиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳал қиламиз, - дейди туман ҳокими У.Зокиров. – Мактабгача таълим ташкилотларида, умумтаълим мактабларида таълим сифатини, ўқитувчиларнинг билим даражаси ва педагогик маҳоратини оширсак, таълим муассасалари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминласак, албатта ёшларимиз билимли ва баркамол бўлиб вояга етишади. Бу борада эса сиз билан биз ухламасдан, эртадан эмас, бугундан ҳаракат қилишимиз керак.
Очиқ мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, муаммо ва таклифларини билдиришди