Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари “Элбаён” маҳалласининг фаоллари билан учрашиб, маҳаллада амалга оширилиши зарур бўлган мавзуларда суҳбатлашди. Шу билан бир қаторда янгидан қурилаётган қишлоқ врачлик пункти ва “Хожи Кабул Ахбор” жомеъ масжидини кўздан кечиришди. Аҳолини деҳқончилик билан шуғулланиши борасида ўз фикрларини билдиришди.
-Томорқасидан самарали фойдаланиб, деҳқончилик қилиш истагида бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлашимиз зарур, - дейди туман ҳокими У.Зокиров. - Имкони борича, уларни кам харажат қилдириб, кўпроқ даромад, фойда олишга ўргатишимиз зарур. Бу борада эса сизлар билан биз уларга яқиндан ёрдам берамиз.
Туманимизнинг 2-сектор ҳудудида жойлашган “Элбаён” маҳалласининг драйвер ўсиш нуқтаси - хизмат кўрсатиш, паррандачилик ва кичик ишлаб чиқариш ҳисобланади. Маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси тавфсиясига кўра оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш учун 2022 йил давомида 21 нафар фуқарога имтиёзли кредит ажратилган. 2 нафар фуқарога субсидия асосида тикув машинаси берилган бўлса, имтиёзли кредит олган фуқароларнинг 3 нафари иссиқхона фаолиятини йўлга қўйган. Деҳқончилик борасида тажриба ва малакага эга бўлган 9 нафар фуқароларга ижара асосида узок муддатга ер майдони ажратилган.
Элбаён маҳалласида 2022 йил давомида 14 янги тадбиркорик субъектлари ташкил этилди. Маҳалланинг 104 нафари доимий ва мавсумий иш билан таъминланган.