Бежирим либослар аёлларимизга ўзгача тароват ва ҳусн бағишлайди. Шу боис момоларимиз доимо чиройли кийим-кечаклар тикишга интилишган. Уларнинг ўзига хос дизайни бугунги кунда ҳам мода оламининг етакчи анъаналаридан бири саналади.
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари миллий матолар асосида шарқона гўзаллик яратишни мақсад қилган Гулсара Тангирова раҳбарлик қилаётган “Мафтуна Шўрчи дизайн” масъулияти чекланган жамияти ва Мунаввар Хасанова раҳбарлик қилаётган “Паризода иннаватсион” корхонаси фаолияти билан танишди.
-Аёлларнининг бандлиги, касб-ҳунар билан шуғулланиши оилалар фаровонлиги учун хизмат қилади, - дейди Улуғбек Зокиров. - Аёлларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг оилада, ижтимоий ҳаётдаги ролини ошириш борасида амалий натижаларга эришамиз. Айниқса, аёллар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратамиз.