#Очиқ мулоқот
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилган бу галги очиқ мулоқот “Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш” мавзусида бўлди.
-Ҳар бир маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни аниқлаш, уларни шароитини ўрганиб ўз вақтида қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, аҳоли муаммолари билан ишлаш – ҳар биримизнинг устувор вазифамиздир, - дейди туман ҳокими Улуғбек Зокиров. - Барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асл мақсад ва моҳияти қонун устуворлини таъминлаш, аҳолининг муносиб турмуш даражасини яратиш, фуқароларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборат.
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларни бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар сирларини ўргатиш борасида аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.