Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Улуғбек Зокиров: Мурожаатни шунчаки ўрганиш эмас, уни ижобий ҳал қилишимиз керак

 

#Очиқ мулоқот

Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш ҳар бир раҳбар фаолиятининг асосий мезонига айланмоқда. 

Бошланган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишида ушбу масалаларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Мамлакатимизда қабул қилинаётган ҳар бир қонун ҳужжати замирида инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш, ҳар томонлама уларни қўллаб-қувватлаш каби эзгу ғоя мужассам.

Туман ҳокими Улуғбек Зокиров иштирокида ўтказилган бу галги очиқ мулоқотимиз аҳоли мурожаатлари ва уларни ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида бўлди. Жорий йилнинг ўтган вақти давомида 656 та мурожаатлар ўрганилган.

-Аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш орқали уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш ва одамларни рози қилиш асосий вазифа этиб белгиланган, - дейди туман ҳокими. - Ўзим раҳбарлигимда барча сектор раҳбарларининг шахсий қабуллари кўпайтирилди. Масалаларни юқорига олиб чиқмай, маҳаллада яьни, жойида ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз. Жорий йилнинг ўтган вақти давомида виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган 1378 та мурожаатнинг 1369 таси кўриб чиқилган. 1284 таси, қаноатлантирилган. Асосан, 2 ёш ва 14 ёшгача бола пули (92 та), Уй-жой билан таъминлаш (184 та), иш билан таъминлаш (64 та), маиший газ баллон билан таъминлаш (47 та), аҳоли яшаш масканларида ички йўлларни таъмирлаш ва қуриш (293 та), ичимлик суви таъминотидаги муаммолар (97 та), электр энергияси таъминотидаги узилишлар (137 та ), кредит масаласида (179 та), ер майдони ажратиш сўровлари (98 та ) ва уй-жойни таъмирлаш (187 та) каби масалаларда мурожаатлар келиб тушган.

Фуқароларнинг соғлигини тиклаб олишлари учун умумий ҳисобда 86 млн 180 минг сўм ажратилди. Шу билан биргаликда тумандаги кам таъминланган ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш мақсадида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Шўрчи тумангаз” газ таъминот бўлимига келиб тушган 711 та мурожаат кўриб чиқилган. Аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш орқали уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш ва одамларни рози қилиш асосий вазифа этиб белгиланган бўлиб, маҳалла кесимида яьни, жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Жорий йилнинг ўтган вақти давомида виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган 389 та мурожаатнинг 389 таси кўриб чиқилиб, 93 таси  қаноатлантирилган бўлса 296 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маълумот, тушунтириш ва рад жавоблари берилган.

Туман ҳокимлигига табиий газ тармоғига улаб бериш борасида мурожаат қилган 48 та фуқаролар хонадонларига табиий газ тармоғига улаб берилганлиги ҳамда табиий газ етиб бормаган ва танқислиги сабабли узилган хонадонлардан туман хокимлигидан келиб тушган мурожаатлар асосида 63 дона маиший газ баллонлари шартнома асосида етказиб берилди. Туман фуқаролар томнидан яшаб турган кўчаларини газ қувурларини таъмирлаб берилишини сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаати босқичма-босқич ижобий ҳал этилмоқда.

Электр ускуналарни таъмирлаш борасида қилинган мурожаатлар ҳам ўзининг ижобий ечимини топмоқда. Жорий йилнинг ўтган вақти давомида 4 та трансформатор пункити 2,12 км электр тармоқ янгиланди. 222 дона темир бетон таянчлар янгидан ўрнатилди. Жумладан тумандаги “Бунёдкор” маҳалласи ҳудудида жойлашган  Ободон 110/10 кВ ПС 8-фидеридаги 548-ТПда, “Ҳурлик” маҳалласи ҳудудидаги Ободон 110/10 кВ ПС 2-фидеридаги 427-ТПда, “Олийҳиммат” маҳалласи ҳудудидаги Қорлиқ 35/10 кВ ПС 9-фидер 10 кВ электр узатиш тармоғида янги тармоқ қурилди 63 дона  апора ўрнатилди. “Жойилма” маҳалласининг Қораариқ массиви ҳудудидаги Шўрчи110/35/10 кВ ПС 5-фидеридаги 714-ТПда қўшимча трансформатор пункти ўрнатилди. Бундан ташқари, “Лайлакхона”, “Олатемир”, “Эзгулик”, “Оқтумшуқ”, “Толли”, “Бўстон” маҳалласи ҳудудларидаги 36,4 км тармоқларда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Аҳолининг ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида умумий ҳисобда 7.2 км сув қувурлари тортилиб, фуқароларнинг ичимлик сувига бўлган талаби қондирилди. “Гулистон” маҳалласидаги Янгиобод ахоли пункитида жойлашган сув иншоатидаги 25-квт транформатори таъмирланди. Ушбу иншоатдаги ЭЦВ 8-25-70 русумли насос ва барча электр жиҳозлари билан таъмирланди. “Толли” маҳалласининг ички кўчалари бўйлаб Д-50 мм 800 метр полиэтелин ичимлик сув қувурлари ўрнатилди ва 45 та хонадонни ичимлик сув таъминоти яхшиланди. “Эгарчи” маҳалласининг ички кўчалари бўйлаб Д-50 мм 1.4 км ичимлик сув қувурлари ўрнатилди ва 82 та хонадонни ичимлик сув таъминоти яхшиланди. “Шакаркўл” маҳалласида жойлашган ичимлик сув иншоатидаги 25 м3 сиғимли сув минораси таъмирланди ва 3-дона 50 мм задвижкалар (ўчириб-ёқиш ускунаси) янгидан ўрнатилди. “Тамаддун” маҳалласининг ички кўчалари бўйлаб Д-50 мм 1.1 км Д-76 мм 500 метр ичимлик сув қувурлари ўрнатилди. Шу билан биргаликда “Тамаддун” маҳалласининг “Ғалча” қишлоғидаги бузилган сув қудуғи насоси ўрнига янги ЭЦВ-6-16-70 (Ҳиндистон) сув насоси қўйилиб, 70 ортиқ хонадон аҳолисининг сув таъминоти яхшиланди. “Офтобмакон” маҳалласидаги 2-сув иншоатидаги ЭЦВ8-25-70 русумли насос таъмирланган бўлса, “Тўла” маҳалласидаги 1-2 ичимлик сув қудуқларига ЭЦВ 6-16-70 русумли насослар таъмирланиб, аҳолининг ичимлик сувга бўлган эхтиёжи яхшиланди. “Қўштегирмон” маҳалласидаги ички кўчалари бўйлаб Д50мм 800 метр полиэтелин ичимлик сув қувурлари ўрнатилиб 54 та хонадоннинг ичимлик сув таъминоти яхшиланди, “Наврўз” маҳалласида жойлашган Шўрчи марказий сув иншоатидаги 2 дона сув қудуғи янгидан ишга туширилиб, кузги-қишки мавсумга тайёргарлик олдидан шахар кўчаларидаги барча қудуқлардаги уланиш ва сув қувурларидаги ёрилишлар тўлиқ таъмирланмоқда. Шунингдек, “Ғармақўрғон”, “Элбаён”, “Бунёдкор”, “Дўстлик” маҳалласидаги аҳолининг ичимлик сувига бўлган эхтиёжи яхшиланди.

Яшаб турган кўчасини таъмирлаб берилишини сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаати босқичма-босқич ижобий ҳал этилмоқда. Бундан ташқари аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб 47.61 км ички кўчаларга ҳашар йўли билан тош ётқизилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 339 нафар олий ўқув юрти талабаларига 597.7 млн сўм ўқув шартнома, 29 нафар ёшга 58 млн сўм харбий хизмат пуллари тўлаб берилди. 15 нафар ёшларга 20 млн сўм моддий ёрдам ажратилди. 55 нафарига имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашилди. 162 нафар уюшмаган ёшларга ўз-ўзини банд қилиши учун асбоб-ускуналар топширилди.

Бундан кейинги фаолиятимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими бўйича янгича услубда ёндашиб, ҳалқимизни рози килишда барча куч имкониятларимиздан фойдаланамиз. Зеро, халқ розилиги ва фаровон яшаши учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.   

 

 

Фойдали ҳаволалар