Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев "Янгиариқ" маҳалласида бўлиб, маҳалла ҳудудидаги 45-умумтаълим мактаби фаолияти билан танишди. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Шундан сўнг мактаб ҳудудида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш жараёнида иштирок этди.
"Янгиариқ" маҳалласидаги Навбаҳор кўчасини ҳудуддаги намунали кўчага айлантириш борасида аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.