Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Туман ҳокимининг байрам табриги

Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар ва тумандошлар!

Қадрли тадбир иштирокчилари!

Авваламбор, Сизларни ва Сизлар орқали барча юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз айёмимиз “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами билан самимий муборакбод этаман!

 Энг улуғ, энг азиз байрам — Мустақиллик байрами кенг нишонланаётган бугунги кунда туманимиз аҳолисининг истиқлолни мустаҳкамлаш ва ислоҳотларни ривожлантиришдаги фидокорона меҳнатларига давлатимиз томонидан муносиб баҳо берилаётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари туманимизда ҳам ўз самарасини бермоқда.

Ватанга садоқат билан қилаётган ҳар кунлик меҳнатингиз юртимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Шу маънода, Истиқлол байрами – барчамизнинг байрамимиз, мустақил Ўзбекистон – барчамизнинг фахримиз, ифтихоримиз, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини ошириш борасида ҳам бир қатор ижобий натижаларга эришилди.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида туманимизда 4 та саноат корхонаси, 12 та хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, туман иқтисодиётига катта ижобий таъсир кўрсатадиган қиймати 584 млрд. сўмлик 20 та йирик
ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, туманимиздаги  31 та маҳаллада 52.0 км ички йўллар тошланган бўлса, 11 та маҳалладаги 12,5 км йўлларга асфальт ётқизилди, 17 та маҳаллада эса 26.5 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 32 та маҳалладаги      370 км электр тармоқлари янгиланди.

Шунингдек, 1000 ўринли 2 та янги мактаб биноси фойдаланишга тоширилди. 4 та умумтаълим мактаби қайта таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилди.

Туманимизда мактабгача таълим қамровини ошириш мақсадида
600 ўринли 23 та янги Давлат ва оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди ҳамда йил якунига қадар қўшимча 240 ўринли 2 та янги мактабгача таълим ташкилотлари ишга туширилади.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида “Оқкамар” ва “Бўстон” маҳалласида янгидан кўп қаватли уйлар барпо этилмоқда, жорий йилда 3 та кўп қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилиши ҳисобига 280 нафар фуқаролар янги уй жой билан таъминланади.

Чекка ҳудудларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида 2 та маҳаллада оилавий шифокорлик пункти, 1 та маҳаллада тез тиббий ёрдам шахобчаси, 3 та маҳаллада қишлоқ шифокорлик пункти янгидан ташкил этилади.

Юрт тинчлиги ва тараққиёти учун дуода бўлган нуроний отахон ва онахонларга, ҳусусан туманимиздаги барча соҳалардаги ижобий ўзгаришларга ўзини меҳнати ва хизмати билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча корхона ва ташкилотларнинг раҳбар ва ходимларига, тадбиркор ва фермерларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Азиз тумандошлар! Қадрли меҳмонлар!

Сўзим якунида Сизларни юртимиз мустақиллигининг  33 йиллик байрами билан самимий муборакбод этаман. Сиҳат-саломатлик, бахт-саодат барчангизга ҳамроҳ бўлсин, хонадонларингизга файзу-барака тилайман.

Осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Фойдали ҳаволалар