Ташаббуснинг қаноти бор
Туман прокурорининг ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, “Ёшлар дафтари”даги қизил тоифадаги ёшлардан бири Қашиев Нурилла ва Соатова Муҳаббат нинг никоҳ тўйи тантаналар саройида ўтказиб берилди.
Ташабуснинг қаноти бор дейишганидек, эзгу ният, яхши тилак билан тўй бошлаган 2-сектор раҳбарининг ёнига Маҳалла хайрия жамоат фонди ва бошқа ҳомийлар жам бўлишди.
-Бундай эътибордан жуда мамнун бўлдик, - дейди Нурилла Қаршиев. – Яхши, унутилмас кунимда ёнимда бўлганларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Секторимиз раҳбари ва ҳомийларга алоҳида раҳмат.
Тўйга тўёна билан дейишганидек, келин куёвларга эсталик совғалари, ва туман ободонлаштириш бошқармасида меҳнат қилаётган Озода Абдураҳмоновага туман ҳокимининг совғаси топширилди.