Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Томорқа – тўкин турмуш, бахтли ҳаёт гарови

 

 Шўрчи туманида йилнинг тўрт фаслида ҳам озиқ-овқат экинлари етиштирилиб, ундан салмоқли даромад олаётган хонадонлар сафи йил сайин кенгайиб бормоқда. Маҳалларда фуқаролар иссиқхонасида хуштаъм помидор, бодринг, карам, булғор қалампри, турли кўкатлар, қулупнай каби барча маҳсулотларни топишингиз мумкин.  

Шўрчи туманининг “Наврўз” маҳалласига келсангиз, томорқада ҳалол меҳнат қилиб, обод ва фаровон турмуш кечираётган оилаларнинг осойишта Ватан, мўътадил об-ҳаво ва унумдор тупроққа, ризқ-насибаси бутлигига шукрона айтиб, тўкин яшаётганидан баҳри-дилингиз очилади. Қишин-ёзин бозорларимиз расталарини безаб турадиган турли табиий озиқ-овқат маҳсулотларининг дастурхонларимиз ободлигини таъминлаётганидан фахр ҳиссини туясиз.  

 

Фойдали ҳаволалар