Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Томорқадан фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда

 

Шўрчи туманининг “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи 70 ёшли Хўшбоқ ота Валиев деҳқончилик ҳадисини олганлардан. Тажрибали деҳқон томорқасидаги иссиқхонада лимон, мандарин, узум кўчатларини парвариш қилмоқда.  

– Томорқанинг ҳар бир қаричини ҳисоб-китоб қиламан, – дейди Хўшбоқ Валиев. –Иссиқхонамиздаги маҳсулотларни рўзғоримиздан ортган қисмини имтиёзли кредит эвазига олган техникамиз ёрдамида ўзим бозорга олиб чиқаман. Очиқ майдондаги томорқамиздан ҳам унумли фойдаланамиз.

Шу ерлик Абдурасул Аҳмедов томорқасидаги иccиқхонанинг бирида қулупнай етиштираётган бўлса, яна бирида лимон кўчатларини парвариш қилмоқда.

–Томорқамизда сифатли ва мўл ҳосил олиш майсадида иссиқхона ташкил қилганман, - дейди А. Аҳмедов. -Иссиқхона шароитида лимончилик билан шуғулланиб келяпман. Лимон ҳар жиҳатдан ҳам фойдали, шифобахш мева ҳисобланади. Барча орзу-ҳавасимиз шу томорқа орқали амалга ошмоқда. 

 

Фойдали ҳаволалар