Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

“Тиғ” тадбирлари давом этмоқда


Туманимиздаги вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат хафвсизлигини таъминлаш учун умумий ва якка тартибдаги профилактик тадбирларни амалга ошириб келишмоқда.

“Гўзаллик” маҳалласидаги 48-умумтаълим мактабида «Давомат» ва «Тиғ» профилактик тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида таълим муассасасининг 9-11 синф ўқувчилари дарс машғулотларига қатнашиш жараёнлари ўрганилиб, сабабли ва сабабсиз мактабга келмаган ўқувчилар сабаблари ўрганилди. 

Ўқувчиларга таълим муассасаси ҳудудида уяли алоқа телефонларидан фойдаланиш тартиблари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тегишли тартибда бир қатор ўқувчиларнинг смартфонларида тақиқланган материаллар, порнографик мазмунга ўхшаш фото ва видео лавҳалар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги текширилди.

 

Фойдали ҳаволалар