Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Тўгаракларда ўқувчилар билим кўникмаларини янада мустаҳкамлашмоқда

 

Алишер Навоий маҳалласида жойлашган 9-умумтаълим мактабида 890 нафар ўғил-қизларга 65 нафар педагоглар таълим тарбия бермоқда. Илм фан сирларини мукамал ўзлаштираётган ўқувчи ёшларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун зарур шароитлар яратилган. 

2023-2024 ўқув йилида мактаб остонасига илк бор қадам қўйган 107 нафар ўқувчилар 1-синфга қабул қилиниб, уларга Президент совғалари топширилди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов туманимиздаги 9-умумтаълим мактабидаги  шарт-шароитлар билан танишар экан, ўқувчи ёшлар билан ҳам суҳбатлашди. Суҳбат давомида иқтидорли ўқувчилар она Ватанимизни мадҳ этувчи шеърлар айтишди. 

- Таълим тизимига хорижнинг илғор тажрибалари жорий этилаётгани чуқур билимга эга ёшларни камолга етказишда ўз самараларини бермоқда, - дейди мактаб директори Улуғбек Исаев. – Хорижий тиллар ўргатилмоқда. Ўқувчилар ташкил этилган тўгаракларда билим-кўникмаларини янада мустаҳкамлашмоқда. Бир сўз билан айтганда, ўқувчиларни ҳар тарафлама билимли ва баркамол авлод сифатида тарбиялаш учун барча шароит яратилган.
 

Фойдали ҳаволалар