Ўқиш, иш, ҳаётимиз давомида атрофимиздагиларган ибрат, намуна олишга, жоиз бўлса яхши инсонлар сингари бўлишга интиламиз. Шундай ёшларимиз борки, уларнинг эришган ютуқларига бошқа тенгдошлари ҳавас ила боқади, унингдек бўлишга интилади.
9-умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тамомлаб, муддатидан аввал талабалик бахтига эришган Гавҳарой Ўроқова бугун Термиз давлат университети талабаси.
-Биз ёшлар таълим тарбия олиш билан бир қаторда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганишимиз учун барча шароитлар яратилганидан мамнунмиз, - дейди Гавҳарой Ўроқова. – Имкониятлардан самарали фойдаланиб, жамиятда ўрнимизга топишга интиламиз. Орзуларимиз рўёби учун барча имкониятларни бераётган мамлакатда яшаётганим бу менинг бахтимдир. Биз ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган, фарзандларим дея барча шароитларни яратиб берган Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Албатта, юртимизда ўқийман, хорижий тилларни ва касб-ҳунар ўрганаман деган ҳар бир ёшлар учун сархад билмас имкониятларнинг мавжудли ҳар бир ёшга мотивация бағишламоқда.